21 декабрга ўтар кечаси Индонезиянинг Калимантан оролида 6 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда Европа Ўртаер денгизи сейсмология хизмати (EMSC) маълум қилди.

Сейсмологларнинг билдиришича, ерости силкинишлари маркази Таркан шаҳридан 34 километр шарқда бўлган.

Цунами хавфи тўғрисида эълон қилинмаган.

Ҳозирча ҳодиса қурбонлари ҳақида маълумотлар йўқ.