Испаниядаги La Voz de Galicia нашри "Севилья"нинг украиналик ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянкани қаттиқ танқид қилиб чиқишди. Бу ҳақда "Севильянинг фашист футболчисига!" номли мақолада ёзилган.

Мақолада футболчининг "Слава Украине! Героям слава!" ёзуви туширилган самолёт олдидаги сурати танқид қилинади. Мақола муаллифининг ёзишича, бу шиор Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашистларнинг бир оқими бўлмиш Украина айирмачилари томонидан қўлланилган. Испаниялик журналистнинг ёзишича, бу айирмачилар Львов ва Тернополда "тозалашлар" ўтказиб, 70 мингга яқин польякни ўлдиришган.

Маълумот учун, Коноплянка 2015 йилнинг ёзида "Днепр"дан "Севилья" сафига келиб қўшилди. У шу вақтгача жамоа сафида 21та ўйин ўтказди ва бешта гол уриб олтита голли узатма муаллифи бўлди.

"Слава Украине! Героям слава!" шиори 2014 йилда Украинада ҳукумат ағдарилишидан кейин янги ҳукумат тарафдорлари томонидан кенг қўлланила бошлади.