Исроил ҳарбийлари Ливан томондан ўққа тутилганларидан кейин артиллерия жавоб ўтини очганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Хабарда таъкидланишича, аввалроқ Исроилнинг ракетадан ўққа тутилиши учун жавобгарлик Ливан ҳукумати зиммасига қўйилмоқда. Шу билан бирга исроилликлар “Исроилнинг мустақиллиги ва унинг фуқаролари хавфсизлигини бузишга қаратилган ҳаракатларга қарши курашни давом эттиришларини” таъкидлаб ўтишди.

Аввалроқ Исроилнинг шимолий қисми ракетадан ўққа тутилгани маълум қилинганди. Тахминга кўра, ракета Ливан ҳудудидан отилган.

Таъкидланишича, ракеталар “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Самир Кунтара Сурияда йўқ қилингани ҳақидаги хабардан кейин бир неча соат ўтиб отилган. Бироқ Исроил жангарининг йўқ қилинишига алоқаси йўқлигини айтмоқда.