Корея Республикаси президенти Пан Кин Хе ҳукмрон "Сэнури" партияси депутати Ю Ил Хони бош вазирнинг ўринбосари ҳамда режалаштириш ва молия вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда YTN телеканали хабар қилди.

Бунга қадар 60 ёшли Ю Ил Хо давлат ҳудудлари, инфратузилмалар ва транспорт вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Телеканал маълумотларига кўра, унинг асосий вазифаси мамлакат иқтисодиётини соғломлаштиришнинг янги йўлларини топишдан иборат. Яқиндагина эса Молия вазирлиги мамлакат ЯИМ ўсиши ҳажмини 2015 йилда 3,1 фоиздан 2,7 фоизгача, 2016 йилда эса 3,3 фоиздан 3,1 фоизга қадар туширган эди. 2014 йилда мазкур кўрсаткич 3,3 фоизни ташкил этган.

Ю Ил Ходан аввал бош вазир ўринбосари ҳамда молия вазири лавозимда бир ярим йил ишлаган Чой Гён Хван парламентдаги ишига қайтади.
Ю Ил Хо 1981 йилда Сеул давлат университетида “иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Йигирма йил давомида Корея Тараққиёт ҳамда Корейс молия институтларида фаолият кўрсатган.

Бугунги кунгача у парламентнинг илм-фан, ахборот технологиялари, режалаштириш, эфир ва коммуникация қўмитасини ҳам бошқариб келаётганди. У президентнинг ишончли одамларидан бири деб ҳисобланади.