Кремль Сурияда 9 нафар россиялик ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни тарқатмаган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Биз бундай ахборот тарқатмаганмиз. Бу ҳақда тарқалган хабар ҳеч қандай манбага асосланмаган. Шундай экан, бу ҳақда ортиқча тўхталмаган маъқул", дейди у The Wall Street Journal нашрида Башар Асад армияси сафида жанг қилаётган россиялик ҳарбийларнинг ҳалокати ҳақидаги хабарга муносабат билдира туриб.

"Россия Сурия ҳудудида халқаро нормалар бўйича ҳарбий амалиёт ўтказмоқда", деган у журналистнинг Россия ҲҲК томонидан тақиқланган бомбалар қўлланаётгани ҳақдаги саволига жавоб бериб.