Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия билан муносабатлар ҳақида фикр билдирди. Унинг Москвада I даражали Сергий Радонежский номли орден билан тақдирланиш маросимида Қозоғистон етакчиси Россия билан муносабатлар шерикчилик руҳида ривожланаётганидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Бизнинг муносабатларимиз асрлар мобайнида дўстлик, қўшничилик, ҳамкорлик руҳига йўғрилган эди, қийин кунларда бирга бўлган эдик. Мустақиллик йилларида ҳам биз шу позицияда турдик. Россиянинг бизнинг буюк қўшнимиз, иттифоқчимиз, барча ишларимизда шерик. Биз Евросиё иқтисодий иттифоқини келажакка қараш учун яратдик. Келажак эса интеграцияга боғлиқ”, — дея таъкидлади Оқ Ўрда раҳбари.