Маҳаллий ОАВ яқинда Фарғона водийсида фош этилган радикаллар гуруҳи билан боғлиқ иш тафсилотларини ёзиб чиқишди. Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи 18-30 ёшдаги шахслардан иборат гуруҳ аъзолари 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Маҳаллий матбуотда ёзилишича, Ашурали Тўраев ва Азизбек Йўлдошев исмли шахслар маҳаллий экстремистик гуруҳни яратиб, ҳар жума куни Қопчиғай қишлоғида йиғинлар ўтказиб турган. Гуруҳ аъзолари экстремистик руҳдаги материалларни тарқатиб, шу йўл билан ўз сафларига ёшларни жалб қилишга уринган.

Гуруҳнинг аъзоларидан бири Ҳасанжон Каримов таниши Даврон Бўтаев билан бирга Тинчлик қишлоғида яшовчи Абдулаҳад Умаровнинг уйига бориб, у ерда интернет орқали Сурияда олинган видеоматериаллар билан танишиб боришган. Улар биргаликда диний таълим олишга келишиб олишган.

“Секин-асталик билан бу диний машғулотлар ҳафталик йиғинларга айланиб, уларда мамлакатда конституцион тузумни ўзгартириш ва халифалик қуриш бўйича режалар тузилган”, - хулоса қилинади газеталарда.