Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 21 декабрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилининг учрашуви кун тартибидан турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.