Жорий йилда Ўзбекистон дорбозлик санъатини ЮНЕСКОнинг кишилик номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатни йўллади. Бу ҳақда Республика халқ ижоди ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази бўлим бошлиғи М. Йўлдошев хабар берди.

“Ўтган аср бошига келиб бу соҳа етакчисига Фарғона водийси айланди, — тушунтиради мутахассис. — Лекин айнан мустақиллик йилларида миллий тарих ва анъаналарни тиклашга эътибор қаратила бошланди ва бу санъат ривожланишига туртки бўлди”.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакатда 40 нафар дорбозлик коллективи фаолият юритмоқда. “Водил чинори”, “Қўқон чинори”, “Мадамин дорбоз”, “Андижон самоси” ва бошқа жамоалар шулар жумласидандир.