2015 йил якунлари бўйича Грузия-Ўзбекистон товар айланмаси ҳажми 180 млн долларни ташкил этди.

“Туркистон-пресс” МААнинг маълум қилишича, бу ҳақда Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгенти грузин киноси кунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич икки йил муқаддам 36 млн доллар, 2014 йилда эса 120 млн долларни ташкил этган. 2015 йил якунида бу кўрсаткич яна 60 млн долларга ошиб, якунда 180 млн долларни ташкил этади.

Элчининг таъкидлашича, бунда Тбилиси ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг мавжудлиги муҳим роль ўйнамоқда.