Дубайда ўзининг иккинчи йиғинини бошлаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғин давомидаги илк назорат учрашувида КХДР олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Самвел Бабаян мураббийлигидаги олимпия терма жамоаси ушбу ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЎФФ ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 декабрь куни Сурия, 27 декабрь куни эса Қатар олимпия терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Ўртоқлик учрашуви.

Дубай, БАА.

20 декбрь.

Ўзбекистон (U23) – КХДР (U23) – 4:2

Голлар: Игорь Сергеев (27, пенальти, 40), Ҳусниддин Ғофуров (53), Икром Алибоев (79).

Ўзбекистон U23: Абдумавлон Абдужалилов (Асилбек Омонов, 46), Акром Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Максимилиан Фомин (Достон Турсунов, 80), Муҳсинжон Убайдуллаев, Жавоҳир Соҳибов (Қувондиқ Рўзиев, 60), Отабек Шукуров (Абдуллоҳ Олимов, 75), Достон Ҳамдамов (Ҳусниддин Ғофуров, 30), Жамшид Искандеров (с) (Икром Алибоев, 56), Элдор Шомуродов (Жалолиддин Машарипов, 63), Игорь Сергеев (Жасур Ҳакимов, 57,), (Жаҳонгир Абдумўминов, 70).