УЕФА президенти Мишель Платини ўзининг ФИФА этика қўмитаси томонидан 8 йилга футбол фаолиятидан четлатилгани ҳақидаги қарорга муносабат билдирди.

«Бу ҳақиқий масхарабозлик ва қонунийлиги шубҳали бўлган ифлос қарор бўлди.

Спорт арбитраж судидан ташқари мен фуқаролик судига ҳам мурожаат қиламан. Мазкур иш ортидан ўтган ҳафтада кўрган зараримни қоплашга эришмоқчиман. Мен бу ишни бошлайман», – дейди Платини.