Президент 2016 йилга давлат дастурининг вазифаларини белгилаб берди

Ўзбекистон 21 Декабрь 2015 7544

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 10 декабрдаги фармони билан 2016 йилги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури реализациясида инобатга олиниши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаб берди.

Асосий вазифалардан бири сифатида оилани, оналик ва болаликни ҳимоя қилувчи қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш кўрсатилди. Қонунчиликда аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, уларнинг соғлом авлод тарбиялашдаги ролини, оила институтини мустаҳкамлашни кўрсатиб бериш талаб қилинади.

Шунингдек, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини таъминлаш учун зарурий ижтимоий, маиший ва тиббий шарт-шароитларни яратиш муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадр салоҳиятини ўстиришни, аҳолининг тиббий маданиятини оширишни, ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришни тақозо қилади.
Шунингдек, дастурда оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш сингари вазифалар кўзда тутилган. Энг муҳими – қизлар ва аёлларнинг ҳуқуқлари инобатга олинган, яъни бўлажак оналарнинг ақлан ва жисмонан соғлом бўлиб ўсишларини таъминлаш, коллежни битираётган қизларни иш билан таъминлаш сингари масалалар кўтарилган.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш бўйича республика комиссиясига мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёев бошчилик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар