Қирғизистон бош вазири Темир Сариев валюта курслари кескин ўзгармаслигини ваъда қилди. Бу ҳақда у бугун, 21 декабрь куни бюджет ва молия бўйича парламент қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтди.

Кун тартибида 2016 йилги давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда 2017-2018 йилги бюджетларни прогноз қилиш турган эди. Бюджет харажатларини белгилашда валюта курсининг муҳимлиги боис айрим мутахассислар курс ўзгаришлари бюджетнинг ижросига жиддий таъсир ўтказиши мумкинлигини тахмин қилди. Шунда ҳукумат раҳбари кескин ўзгаришлар ортиқ кузатилмаслигини комил ишонч билан айтди.