Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси раиси ўринбосари Серикбой ҳожи Ўрознинг сўзларига қараганда, шу йилнинг бошидан буён мамлакатда 800дан ортиқ радикал анъанавий исломга қайтарилган.

“2015 йилда олиб борилган ишлар натижасида деструктив оқимларнинг фаол иштирокчилари бўлмиш 802 нафар шахс ўз мақсадларидан қайтди. Улар бизнинг анъанавий исломга қайтди. Биз ҳар бир киши билан индивидуал иш олиб борамиз, дуолар, муайян белгиларга кўра одамнинг қандай деструктив оқимга алоқадорлигини аниқлаймиз.

Биз кучларимизни бирлаштириб, кўп ишлашимизга тўғри келди”, — деди у бош имомлар учрашуви чоғида журналистлар билан ўтказган мулоқот чоғида.
Шунингдек, Ўрозов радикалларнинг катта қисмини 30-40 ёшдаги эркаклар ташкил қилишини қўшимча қилди.