Каталониянинг «Барселона» клуби футболчилари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозонилган ғалабадан кейин Токио аэропортида таҳдидга учраган.

Аэропортдаги паспорт текшируви пайтида «Ривер Плейт» мухлислари, каталонияликларга учралган мағлубиятдан кейин (0:3) «Барселона» футболчиларини ҳақорат қилишган ва Лионель Мессига қарата тупуришган, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Газета берган маълумотга кўра, тортишувни «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ва бир қатор футболчилар, жумладан аргентиналик Хавьер Маскерано аралашуви туфайли тўхтатишган.