АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп яна бир номзод Хиллари Клинтонни ёлғончиликда айблади. Трамп бу ҳақда NBC News телеканали эфирида айтиб ўтди.

Сиёсатчи Клинтоннинг “Трампнинг мусулмонларга мамлакатга киришни тақиқлаш ҳақидаги таклифи ИШИД террорчилик гуруҳини тарғибот қилишга кўмак беради” деб айтган сўзларини ёлғон деб атади. “У ёлғончи ва буни ҳамма билади. У буни йўқ жойдан ўйлаб топди”, деб айтди Трамп. Трампнинг таъкидлашича, Клинтоннинг сўзларини исботловчи бирорта далил мавжуд эмас.

19 декабрда Клинтон Трампни танқид қилиб, “У ИШИД учун энг яхши ёлловчига айланмоқда”, деб айтганди унинг мусулмонларга мамлакатга киришни тақиқлаш ҳақидаги таклифини назарда тутиб.

7 декабрда Трамп ўз нутқи давомида АҚШга мусулмонларнинг киритилишини “тўлиқ тақиқлаш лозимлигини” айтганди. Трампнинг бу гаплари унинг республикачи номзодлар орасидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.