Россиянинг Су-24 самолётининг уриб туширилишидан сўнг Анқара ва Москва муносабатларида юзага келган кескинлик кейинги йилнинг март ойида бартараф этилади. Бунга Туркия савдо ва божхона вазири Бюлент Тюфекчи баёнот берди.

“Биз қўлимиздан келган ҳамма ишни қилмоқдамиз, Россия ва Туркия халқлари зарар кўрмаслиги учун. Ўйлашимизча, инқироз узоқ давом этмайди, февраль ё мартда кескинлик ё заифлашади, ё тўхтайди”, — деди у Habertürk газетасига берган интервьюсида.