Волгоградда турар жой биноси портлаган жойдан 5 кишининг жасади топилди, деб хабар бермоқда тезкор штабга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Хонадонлардан бирида икки нафар ёниб кетган жасад, яна икки жасад бошқа хонадонда, 5-жасад эса қаватлардан бирининг зина майдончасида топилган.

Волгоградда турар жой биносида табиий газ портлаши оқибатида 1-қаватдан 9-қаватгача барча хонадонлар қулаган.