18 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия ихтилофини бартараф қилиш бўйича халқаро ишчи режа қабул қилди, ва бу АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг ғалабаси бўлди, деб ҳисоблайди The Wall Street Journal нашри.

Мақола муаллифининг фикрича, БМТ томонидан қабул қилинган резолюция Яқин Шарқдаги уруш тўхтатилганидан далолат бермайди. Шу билан бирга, Жон Керрининг АҚШ ва Россия бу борада бир орага келганидан ифтихор туйиши борасидаги фикрлари келтирилди. Аммо унинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров резолюциянинг аҳамиятини анча паст баҳолади.

Шунга қарамай, Россия Вашингтон Сурия президенти Башар Асадни дарҳол лавозимдан кетказишни талаб қилмаётганидан мамнун. Бу эса Россиянинг Суриядаги стратегик мақсади амалга ошганидан далолат беради, деб ҳисоблайди мақола муаллифи.