Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ Бош котиби Жон Керри билан телефон орқали суҳбати чоғида АҚШ Хитой томонининг асосий манфаатларини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади, дея хабар бермоқда Reuters.

«АҚШ ҳамкорлик қилиш бўйича келишувни истаса ХХРнинг асосий манфаатларини алоҳида аҳамият касб этувчи масалаларини ҳурмат қилиши керак», — дейилади баёнотда.

Манбада ёзилишича, Хитой вакили Керри билан суҳбатда шунингдек Тайванга қурол сотишни ва Жанубий денгиз ҳудудига ўз самолётлари ва кемаларини киритишни тўхтатишини ҳам сўраган.

Олдинроқ, расмий Оқ уй Тайванга 1,8 млрд доллар миқдоридаги қурол-аслаҳа сотиш учун розилик берганди.