ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлигида янги лавозим жорий этилди. Идоранинг расмий сайтида хабар қилинишича, 56 ёшли Лю Юэцзинь террорчиликка қарши кураш бўйича махсус вакил этиб тайинланган.

Илгари у вазир ёрдамчиси лавозимида идоранинг гиёҳвандликка қарши кураш бюросига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Энди у вазир ўринбосари ва жамоат хавфсизлиги идораси партия қўмитаси аъзосига айланди.

Айтилишича, ушбу лавозим эгаси террорчилик борасида ахборот тўплаб, унга қарши курашни мувофиқлаштириб боради.