Яценюк Украина Россия томонидан киритилган санкцияларга муносиб жавоб қайтаришини айтди

Жаҳон 21 Декабрь 2015 3530

Украина бош вазири Арсений Яценюк Украина Россия томонидан киритилган савдо санкцияларига муносиб жавоб қайтаришини айтди, деб хабар бермоқда “Укринформ” ахборот агентлиги. Яценюк бу ҳақда Украинанинг “5 канал” эфирида айтди.

“Кейинги йилдан Европа Иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди амал қилишни бошлайди. Биз дунёдаги энг катта бу бозорнинг бир қисмига айланмоқдамиз. Кутилганидек, биз Европани танлаганимиз учун, Россия Украина маҳсулотларига савдо санкциялари қиритмоқда. Бироқ биз буни ҳам эплай оламиз ва Кремлга муносиб жавоб қайтарамиз”, деб айтди Яценюк.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия Давлат думасига Украина билан эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишувнинг тўхтатилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини киритгани маълум қилинганди. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, бу қарор мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун киритилган.

Кўпроқ янгиликлар