Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида яшовчи Рамиль исмли йигит деҳқончиликка қизиқиб қолиб, ер сотиб олмоқчи бўлди, лекин унинг йўлида 45 ёшли Маҳфуза исмли фирибгар учради, деб ёзади “Огоҳ” нашри.

Айтилишича, аёл унга Янгийўлдаги боғдорчилик-узумчилик ширкат хўжалигида дала-ҳовли сотилаётганини айтган. Сўнг аёл ўлжасидан 3 минг доллар олиб, эвазига қалбаки ҳужжатларни тутқазган.

Сохтакорликни бир муддатдан сўнг аниқлаган Рамиль тегишли идораларга мурожаат қилган. Фирибгар аёл қўлга олиниб, пул эгасига қайтарилган.