Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юргенн Клопп АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Уотфорд»га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин (0:3) ўйин ҳақида фикр билдира туриб шогирдларининг ҳаракатидан норози эканини айтиб ўтди.

Немис мутахассисининг фикрича дастлабки гол ўтказиб юборилганидан кейин унинг шогирдлари ўйнашни тўхтатиб қўйган.

«Ўйинни жуда ёмон бошладик. Биринчи голни ўтказиб юборгач, футбол ўйнашни тўхтатиб қўйдик. Рақиб иккинчи голни жуда осонлик билан урди. Биз яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди. Танаффусдан кейин бироз ўйин услубимизни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимни жуда муваффақиятли бошладик. Ҳаттоки икки марта гол уришимиз ҳам мумкин эди. Аммо буни эплай олмадик ва учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик», – дейди Клопп.