2015 йилда Фарғонада 208 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди

Иқтисодиёт 22 Декабрь 2015 1780

Вилоятда 2015 йилнинг тўққиз ойида 36,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 208 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобидан 10 миллион доллар миқдорида шартли валюта захирасини тежашга эришилди, деб ёзади ЎзА.

Жорий йилнинг январь-март ойларида 26 корхонага 327 миллион сўмлик солиқ имтиёзи қўлланилди.

2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, вилоятда маҳаллийлаштириш учун таклиф қилинаётган 162 турдаги ҳамда умуман янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича 13 корхонада 19 лойиҳа шакллантирилди. Айни пайтда мазкур корхоналар билан биргаликда лойиҳа паспортлари тайёрланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар