Америкалик ўзининг “Вейрон” автомобилини йўқ қилгани учун бир йилга қамаладиган бўлди

Технология 22 Декабрь 2015 3238

АҚШ федерал суди техаслик Энди Хаусни ўзининг Bugatti Veyron гиперкари билан суғурта фирибгарлигини амалга оширмоқчи бўлгани учун 12 ой ва бир кунга қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда KTRE телеканали маълум қилди.

Лакин шаҳрида яшовчи Хаус 2006 йилда 1001 от кучига эга Bugatti Veyron купесини 1 млн долларга сотиб олган ҳамда 20 минг доллар тўлаб, 2,2 млн долларга суғурталаган. 3 йил ўтиб машина Мексика бўғозида чўктириб юборилган. Денгизнинг тузли сувига тушган гиперкар тиклаб бўлмайдиган даражага келган.

Хаус полицияга авария у жиринглаётган мобиль телефонини олмоқчи бўлиб чалғиганда юз берганини айтган. Бошқа версия бўйича, машина эгаси пастлаб учаётган қуш билан тўқнашиб кетишдан қочаман деб бошқарувни қўлдан чиқарганини айтган.

Хаус суғурта компаниясидан зиённи қоплашни талаб қилган, бироқ суғуртачилар гиперкар Хаус томонидан атайлаб сувга жўнатилганини видеога ёзиб олган гувоҳни топа олишди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео YouTube порталида жойлаштирилди.

Судгача тергов 5 йил давом этди. Оқибатда ўз қилмишини тан олган Хаус фирибгарликда айбдор деб топилди. Эркак 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди, бироқ унга 366 кунлик қамоқ муддати ва 600 минг доллар жарима солинди. Хаус озодликка чиқарилгандан кейин ҳам яна 3 йил давомида алоҳида кузатув остида бўлади.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар