Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига мавсум сўнгида янги мураббий сифатида тайинланадиган италиялик мутахассис Карло Анчелотти ўзининг янги жамоасида амалга оширадиган илк трансфери ҳақида ошкор этган. Sport1 хабарига кўра, ушбу мураббий "Наполи"нинг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаинни Германияга олиб ўтмоқчи.

Айни вақтда аргентиналик 28 ёшли ҳужумчи Италия А сериясининг 17 турида 16та гол урган ҳолда (унинг ҳисобида 3та голли узатма ҳам бор) турнир тўпурари бўлиб турибди.

Ушбу ҳужумчи 2013 йилда неаполликлар сафига келишидан олдин "Реал"да ўйнаганди.