2016 йилнинг ёзида "Бавария" жамоаси бошқарувига келадиган Карло Анчелотти "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо нега истеъфога чиқарилгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мураббий ҳар доим мувозанатни сақлаб туриши лозим. Айниқса ишлар яхши кечмаётганда бунга интилиш керак.

Айнан шу сабабли ҳам Моуриньо жазосини олди. Жамоа мавсумни ўтган йилгидек бошлай олмади. Ўтган мавсум уларда ўзларини кўрсатиш шашти баланд эди. Бу йил эса аксинча, иштиёқ етишмади", - дейди Анчелотти.