Ангрен ИЭСида 2016 йил охирида янги энергоблок ишга тушади

Иқтисодиёт 22 Декабрь 2015 3220

Harbin Electric International Company компаниясининг мутахассисилари 2016 йил охиригача Ангрен ИЭСида янги энергоблок ишга туширишга тайёр. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” вакилига асосланиб, Sputnik агентлиги хабар берган.

Манбанинг айтишича, ҳозирда ишлар керакли асбоб-ускунани Ўзбекистонга олиб келиш босқичида. Бир вақтнинг ўзида электростанцияда янги корпуслар қурилиши амалга оширилмоқда.

“Қуввати 150МВт бўлган янги энергоблокнинг қизиқарли томони шундаки, у сифати паст бўлган кўп кулли кўмир ёрдамида ишлайди. Бундай кўмирнинг катта захиралари “Ангрен” кўмир конида тўпланиб қолган. Бундай технология жуда кам ишлатилади ва бор йўғи дунёда 30 электростанция бор”, — деди мутахассис.

Нархи 226 миллион доллар бўлган энергоблок қурилиши бўйича шартнома Harbin Electric International Company компанияси билан ҳамкорликда 2012 йилда тузилган эди. Умумий қиймати 242 миллион бўлган лойиҳага Хитойнинг Эксимбанки томонидан 165,6 миллион доллар ва “Ўзбекэнергонинг хусусий маблағлари ҳисобидан 75,1 миллион доллар сармоя ажратилган.

Янги энергоблок ишга туширилиши, технологик ва кўп энергия талаб қиладиган “Ангрен” эркин савдо зонасини электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради. Ҳар йили станцияда 1 миллион тоннага яқин паст сифатли кўп кулли кўмир ёқилади. Янги энергоблок ИЭС қувватини 2 баравардан зиёдга оширади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда йилида 4,5 млн тонна кўмир қазиб олинади. Унинг 85 фоизи асосий истеъмолчиси республика иссиқлик электр станциялари ҳисобланади.

Ангрен ИЭСи 1957 йилда ишга туширилган бўлиб, унинг қуввати 484 МВт ни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар