Яқинда сайланган Аргентина президенти Маурисио Макри Рождество байрамларида ночор оилаларга ўтган ҳафта юз берган миллий валютанинг қадрсизланишидан кўрилган зарарни қоплаш учун ёрдам беришга ваъда берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Макри матбуот-анжуманида асосий маҳсулотларнинг нархи ошишини ва шунинг учун 8 млн одам 400 песодан (31 доллар) ёрдам пули олишини таъкидлаб ўтди. Макрининг айтишича, бу борада корхоналар ва касаба уюшмалари билан иш олиб борилмоқда.

Тўланадиган маблағларнинг умумий қиймати 3,3 млрд (257 млрд доллар) аргентин песосини ташкил қилади.

Аввалроқ аргентин песосининг курси валюта операцияларига тақиқловнинг бекор қилиниши оқибатида 42,6 фоизга қадрсизлангани маълум қилинганди.