АПЛнинг 17-турида "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди.

"Эмирейтс — Эшбертон Гроув" стадионида ўтказилган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида Тео Уолкотт ҳисобни очди.

Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Оливье Жиру ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади 2:0.

Бу голларга Месут Ўзил голли узатмани амалга оширган. Энди унинг жорий мавсумда АПЛ ўйинларидаги голли узатмалари сони 15тани ташкил этади.

82-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Яя Туре кучли ва аниқ зарба билан Петр Чехни доғда қолдирди.

Шу тариқа, "Арсенал" ўз очколари сонини 36тага етказди ва "Лестер"ни таъқиб қилишда давом этади. "Шаҳарликлар" эса 32 очко билан 3-поғонада қолди.

Англия чемпионати, 17-тур
Арсенал – Манчестер Сити 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 33 Уолкотт, 2:0 – 45 Жиру, 2:1 – 82 Туре.
Арсенал – Чех, Бельерин, Мертесакер, Косьельни, Монреаль, Фламини, Рэмзи, Кэмпбелл (Гиббс, 70), Ўзил (Окслейд-Чемберлен, 76), Уолкотт (Чемберс, 88), Жиру.
Манчестер Сити – Харт, Санья, Отаменди, Мангаля, Коларов, де Брюйне, Туре, Фернандиньо, Делф (Стерлинг, 46), Сильва (Навас, 73), Агуэро (Бони, 63).
Огоҳлантиришлар: Сильва (31), Отаменди (48).