Берлускони: Бу йил «Милан» учун 150 млн евро сарфладим. Албатта ғазабланаман

Спорт 22 Декабрь 2015 2175

«Милан» жамоаси хўжайини Сильвио Берлускони ўз партиядошлари билан ўтказилган кечки овқатланиш вақтида жамоадаги ишлардан норозилигини билдириб ўтди.

«Мен ҳамон «Милан»ни севаман. Фақат сиз тасаввур қилиб кўринг, шу йилнинг ўзида клуб учун 150 миллион евро сарфладим.

Билмайман, энди яна қачон ғалабаларга эришамиз. Бундан жаҳлим чиқмоқда, ғазабим қўзимоқда. Бундай ҳолатда кишининг жаҳли чиқмаслиги мумкинми?» - деган Берлускони.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия А сериясида 17 турдан сўнг 6 ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Италия Кубогини ҳам муддатидан олдин тарк этган.

Кўпроқ янгиликлар