Chevrolet компанияси АҚШ давлат патент бюросида Corvette E-Ray номини рўйхатдан ўтказди. У Corvette спорткарининг гибрид модели учун ишлатилиши мумкин.

Купенинг гибрид версияси чиқиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. ОАВ машинанинг навбатдаги модификациялари қурилган генераторга эга электромотор билан таъминланиши мумкинлигини тахмин қилиб чиқишган эди. Янги ном учун патент олиниши бу тахминларнинг амалга ошиш эҳтимолини кўтаради.