Danieli Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этади

Ўзбекистон 22 Декабрь 2015 1923

“Ўзметкомбинат” АЖ раҳбарияти Италиянинг Danieli компанияси вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, “Иссиқликда деформация қилинган чоксиз пўлат қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва “Пўлат арқонларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларини муҳокама қилди.

АЖ инвестициялар департаменти бошлиғи Наримон Умаровнинг маълум қилишича, учрашув доирасида компаниялар мутахассислари иштирокида техник муҳокама ўтказилиб, унда юқоридаги инвестицион лойиҳаларнинг жорий концепцияси кўриб чиқилган ҳамда техник масалалар муҳокама қилинган.

“Учрашув якунларига кўра техник йиғиннинг юқоридаги лойиҳалар реализацияси бўйича ҳамкорлик борасидаги баённомаси имзоланди”, - маълум қилди амалдор.
Италиянинг Danieli компанияси металлни қайта ишлаш саноати учун қурилмалар етказиб бериш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Компания Италия, Германия, Австрия, Швеция, Таиланд, Хитой, Ҳиндистон ва Россияда саккизта заводга эга.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар