Данияда “қочқинлар оқими” йил сўз бирикмасига айланди

Жаҳон 22 Декабрь 2015 1247

Данияда дат тилидан таржима қилинганда “қочқинлар оқими” маъносини англатувчи flygtningestrømme сўзи 2015 йилда энг кўп ишлатилган сўз бирикмаси бўлди, дея хабар бермоқда The Local.

Тадқиқот Дания Лингвистлар кенгаши томонидан ўтказилди. Кенгаш аъзолигидан турли университетлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жой олишди.
Кенгаш директори Сабина Кирчмейернинг сўзларига кўра, 2015 йилда энг кўп қўлланилган сўз ва бирикмалар жорий йилдаги долзарб ҳодисалар, масалан, “муҳожир” ва “чегара” истилоҳларига тааллуқли бўлди.

Унинг маълум қилишича, “қочқинлар оқими” сўз бирикмаси Дания фуқаролари наздида нафақат қочқинлар образини шакллантиради, балки уларни қўшни мамлакатлар фуқаролари билан ҳам боғлайди.

Энг оммалашган сўзлар рўйхатидан 326та сўз ва жумлалар жой олди. Улар орасида “селфи”, “тверкинг” каби ўзлаштирилган сўзлар ҳам бор. Ўтган йилда эса мамлакатда “Mobile Pay” (банк мобиль иловаси номи) ҳамда “араб баҳори” етакчилик қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар