21 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Кун.уз сайти маросим жойига ташриф буюрди ва жараёндан онлайн репортаж уюштирди.
Бундан ташқари, сайтнинг фотомухбирлари мухлислар учун алоҳида фоторепортаж уюштиришди.
Қуйида тадбирнинг деярли барча иштирокчилари, миллий эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, кино ва спорт соҳалари вакиллари, мусиқачилар, раққосалар ва бошқа маданият ходимларининг турли алфозларда кўриниш берган суратларини томоша қилишингиз мумкин.