Forbes 2015 йилда энг кўп фойда келтирган актёрлар номини эълон қилди

Маданият 22 Декабрь 2015 6497

Американинг Forbes журнали 2015 йилда Голливуднинг энг кўп фойда келтирган актёр ва актрисалари номини эълон қилди.

Рўйхатда Крис Эванс бошчилик қилмоқда. Унга сарфланган ҳар бир доллар киностудияга 181,8 доллар бўлиб қайтиб келган. У фойда келтирган фильмлар: “Қасоскорлар: Альтрон даври” ва “Биринчи қасоскор: Ўзга уруш” ҳисобланади. Иккинчи ўринда эса “Юпитернинг юксалиши” ва “Оз: Улуғ ва қўрқинчли” фильмларида роль ижро этган Мила Кунис бормоқда. Унга сарфланган ҳар бир доллар ўрни 87,3 доллар фойда келтирган.

Учинчи ўринда бироз фарқ билан Скарлетт Йоханссон бормоқда. У “Қасоскорлар: Альтрон даври” ва “Люси” фильмларида ижро этган роли орқали 85 доллар фойда олиб келган. Тўртинчи ўринда Гвинет Пэлтроу номи қайд этилган. У ўзига сарфланган бир доллар маблағни 82,9 доллар билан қоплаган. Кучли бешликни Эмма Стоун 54 доллар билан ёпиб берган.

Топ-10ликда Крис Хемсворт (42,1 доллар), Вин Дизель (40,3 доллар), Женнифер Лоуренс (39,1 доллар), Марк Уолберг (39,1 доллар) ва Дуэйн "Скала" Жонсон (28,1 доллар) номлари айтиб ўтилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70982 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37022 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21422 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80878 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61816 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 199 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 95 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 314 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1316 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 826 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар