Гана президенти Жон Драмани Маҳама давлат амалдорларига саёҳатлар ва расмий сафарлар учун учишларни биринчи классда амалга оширмаслик мажбуриятини юклади. Бу ХВЖ томонидан ажратилган молиявий дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Президент қарори 22 декабрь куни эълон қилинган.

Шу ҳафтада Гана раҳбарияти барча вазирлар ва юқори мартабали амалдорларнинг ўз сафарларини давлат ҳисобидан амалга оширишини тўхтатиш бўйича директивани (дастур) қабул қилганди. Бу ҳақда Рейтер агентлигига Гана Алоқа вазири Эдвард Оман Боама маълум қилган.

Гана какао, нефть ва олтин маҳсулотлари экспортчиси бўлсада, бу мамлакат 2015 йилнинг апрелидан бошлаб Халқаро валюта жамғармасининг 3 йиллик дастури асосида ҳаёт кечиришга ўтганди. Дастур доирасида кредиторлар Гана иқтисодидаги муаммолар, дефицит, давлат қаршини ўсиши ва миллий валютанинг беқарорлашишига қарши курашда ёрдам беришади.

Гана Молия вазири Сет Теркпер мамлакат Вазирлар маҳкамаси тегишли тартибларни бузган амалдорларни ишдан ҳайдаш ва уларга қамоқ жазосини белгилаш назарда тутилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишаётгани ҳақида айтган.