Лас-Вегасда автомобилни одамлар устига бостириб борган аёл машинада қизи билан яшаган

Жаҳон 22 Декабрь 2015 4115

21 декабрь куни АҚШнинг Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида, "Дунё Гўзали-2015" ғолибини тақдирлаш маросими ўтказилаётган Planet Hollywood меҳмонхонаси яқинида тўпланиб турган одамлар устига автомобилини бостириб бориб, 1 кишининг ўлими ва 37 кишининг жароҳатланишига сабабчи бўлган аёл машинада ўз қизи билан яшаб юргани аниқланди. Бу ҳақда АВС хабар тарқатди.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, у харажатларни тежаш учун автомобилда қизи билан яшашга мажбур бўлган.

Терговнинг аниқлашича, у ҳодиса юз берган куни Далласга қизининг отасини қидириб йўлга чиққан эди.

Бундан олдинроқ, одамлар устига машинасини ҳайдаб борган бу аёл маст ҳолда бўлгани ва унда бу машинани бошқариш учун гувоҳномаси бўлмагани хабар қилинганди.

Полициячилар дастлаб бу ҳолатни теракт сифатида текширишган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар