Мадинада 5 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди

Жаҳон 22 Декабрь 2015 2713

Саудия Арабистони хавфсизлик хизматлари Мадина шаҳрида Сафар ойи давомида 5 013 нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди.

Бу ҳақда Arabnews.com сайти хабар бермоқда.
Мадина полицияси раҳбари Абдулҳодий аш-Шаҳронийнинг сўзларига қараганда, меҳнат ва миграция қоидаларини бузган турли давлат фуқаролари бир ой мобайнида аниқланиб, қўлга олинган.

Бундай кампания бошланганидан буён Мадинада ҳибс этилган ноқонуний муҳожирларнинг умумий сони 104 788 кишини ташкил қилади, деб қўшимча қилди полиция генерали.

Кўпроқ янгиликлар