«Челси» ярим ҳимоячиси Неманья Матич Сербияда 2015 йилнинг энг яхши футболчиси бўлди ва бу унинг кетма-кет иккинчи йил ушбу совринга эга чиқиши бўлди. Бу ҳақда Сербия футбол федерацияси сайти хабар тарқатди.

Ушбу таянч ярим ҳимоячиси 2015 йилнинг майида лондонликлар жамоаси билан Англия чемпионлигини қўлга киритганди.

Сербиянинг энг яхши мураббийи деб «Чикаго Файр» клубида ишлаётган Велько Паунович тан олинган.