Миср аэропортлар хавфсизлигини баҳолаш учун хорижлик экспертларни ёллади

Жаҳон 22 Декабрь 2015 1218

Миср ҳукумати Синай яриморолида Россия самолёти ҳалокатга учрагандан кейин бир қатор аэропортлар хавфсизлигини баҳолаш учун Control Risks халқаро консалтинг фирмасини ёллади, деб хабар бермоқда Миср сайёҳлик вазири Хишам Заъзу.

Миср аввалроқ декабрда ҳалокат ҳақида дастлабки баёнот устида ишлаган экспертлар фалокатга учраган A321 самолёти бортида қандайдир ноқонуний ҳаракатлар ёки терактни исботловчи бирор далил топа олмаганларини маълум қилганди.

Россия ҳукумати 224 кишининг умрига зомин бўлган ҳалокатга самолёт бортида қўлбола портловчи қурилманинг портлагани сабаб бўлганини айтганди.

Самолётнинг ҳалокатга учраши учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган ва портловчи модда газли ичимлик банкаси ичида бўлганини айтган.

Россия самолётининг қулаши Мисрнинг сайёҳлик тармоғига қаттиқ зарба берган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар