Москвада Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Жаҳон 22 Декабрь 2015 4043

21 декабрь куни Кремлда Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия президентининг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Айтилишича, учрашувда Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон давлат раҳбарлари иштирок этган. Унда ЕИКнинг биринчи йили якунлари қилиниб, интеграцион бирлашманинг кейинги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Бир қатор ташкилий масалалар қаторида кейинги молиявий йил ҳисоб-китоблари, бошқа давлатлар билан ҳамкорлик масалари кўриб чиқилган.

Кўпроқ янгиликлар