Муҳаммадисо Абдулхайиров Рустам Саъдиев фильмида салбий ролни ижро этди

Маданият 22 Декабрь 2015 4557

Халқимиз орасида комедик роллари билан танилган Муҳаммадисо Абдулхайиров режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмида салбий роллардан бирини ижро этди. Бу ҳақда режиссёр Kun.uz мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

“Муҳаммадисо Абдулхайиров комедик ролларни кўп ўйнаётганига томошабин уни шу ижросида яхшироқ қабул қилгани учун шу жанрда фильм суратга олувчи режиссёрлари ўз картиналарига жалб этишади. Бунинг ёмон томони йўқ. Лекин, ўйлайманки, Муҳаммадисо Абдулхайиров кенг ампулали, серқирра актёр. Унинг имконияти жуда кенг.

“Қудуқ” фильмидаги ижросини мисол қилиб келтирса бўлади. Бу фильмдаги ижросини кўриб ҳеч кимнинг юзида кулгу мимикаси пайдо бўлмайди.”, - деди режиссёр ўз сўзида.
Унинг таъкидлашича, Муҳаммадисо Абдулхайиров “Барон”да салбий роль ижро этган. Режиссёр унинг қандай рол ижро этганини маълум қилмади, бироқ ижросидан кўнгли тўлганини билдирди.

“Муҳаммадисони анчадан бери биламан. Театрларда спектаклларини кузатганман. Унинг имкониятлари чегараланмаган. Бизда эса фақат комедия жанрларида ундан фойдаланилади холос. Шунинг учун томошабин тасаввурида комедик актёр сифатида шаклланиб қолган. У комедик ролни қандай маҳорат билан ижро этса, жиддийларини ҳам шундай ўйнай олади”, - деди режиссёр.
Интервьюнинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17325 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47947 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21922 Ўзбекистон
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 779 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 1302 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1037 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1349 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1258 Жаҳон
Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилди
20:00 1952 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар