Николас Кейж Мўғулистондан топилган динозавр бош суягини мўғулларга қайтариб беради

Жамият 22 Декабрь 2015 2884

Америкалик актёр Николас Кейж АҚШ ҳукуматига аукцион савдоларида 276 минг долларга сотиб олган динозавр бош суягини қайтариб беришга розилик билдирди. Аслида ўғриланган бўлган мазкур ноёб ёдгорлик у топилган Мўғулистонга қайтариб берилади, дея хабар тарқатмоқда Reuters.

Ўтган ҳафтада Манҳэттен прокуратураси тарбозавр бош суягини Мўғулистонга қайтариш бўйича даъво аризасини кўриб чиққан. Ҳужжатларда Кейж мазкур топилманинг эгаси экани кўрсатиб ўтилмаган. Бироқ актёрнинг вакили уни 2007 йилнинг мартида Беверли-Хиллздаги (Калифорния штати) I. M. Chait галереяси вақтида сотиб олинганини тасдиқлади. Шу билан бирга унинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи сертификатни ҳам қўлга киритган.

2014 йилнинг июлида АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги актёрни у сотиб олган бош суяги ўғриланган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Кейинчалик мазкур ноёб топилма ноқонуний равишда АҚШга олиб келингани аниқланди ва Кейж уни қайтариб беришга розилик билдирди.

Актёрга қандайдир ҳуқуқни бузганлиги тўғрисида айбловлар қўйилмаган.

Reuters бошқа манбаларга таяниб аниқлик киритишича, Кейж ушбу топилмани қўлга киритишда бошқа бир актёр Леонардо Ди Каприо билан курашишига тўғри келган. Агентлик шунингдек I. M. Chait галереяси бир сафар ноқонуний йўл билан олиб кирилган динозавр устихонини сотганини, галерея сотиладиган буюмлар учун кафиллик бермаслигини эслатиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар