Новосибирск яқинидаги маиший чиқиндилар полигонида Россиянинг миграция хизмати ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширув пайтида 29 муҳожир яшаётгани аниқланган, деб айтилмоқда бошқарма берган хабарда.

“Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари бу ерда хорижлик фуқаролар яшаётган кўплаб вагончалар ва мустақил равишда қуриб олинган уйчаларни аниқлашди”, дейилмоқда хабарда.

Текширув натижаларига кўра Новосибирск вилоятида миграция қонунчилигини бузган ҳолда яшаётган 15 хорижлик аниқланди. Уларнинг 9 нафарига нисбатан 5 йилга Россия ҳудудига киришни тақиқлаш билан Россиядан чиқариб юборилиши қарори қабул қилинди.
Яна 8 киши хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланган махсус муассасага жойлаштирилди.