ОАВ: Хитойда кўчки юз берган ҳудудда қутқарувчилар 81 кишини қидирмоқда

Жаҳон 22 Декабрь 2015 1511

Хитойнинг жанубида жойлашган Шэньчжэнь шаҳрида йирик кўчки юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув операцияси давомида бедарак йўқолган 81 киши қидирилмоқда. “Синьхуа” ахборот агентлигининг маълум қилишича, қутқарувчилар 22 декабрда вайроналар остидан бир нафар жасадни чиқариб олишган.

Қутқарув операцияси доирасида маҳаллий ҳукумат 600 кишига бошпана тақдим қилди, яна 900 киши хавфсизлик нуқтаи назаридан эвакуация қилинган.

Кўчки 20 декабрда маҳаллий вақт билан 11:40 да Liuxi саноат паркида юз берган. Маълум қилинишича, кўчган тупроқ 380 минг квадрат метрлик ҳудудни қоплаб олган, лой қатлами қалинлиги баъзи жойларда 10 метргача етмоқда. Кўчки 33 та бинонинг вайрон бўлиши ёки қаттиқ зарарланишига олиб келди.

Қутқарув операциясида 2,9 мингдан кўпроқ киши иштирок этмоқда, 78 та экскаватор ва бошқа техника қўлланмоқда. Геологларнинг айтишича, кўчки қайтарилиши хавфи эҳтимоли кам.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар