Олий лигага «Обод» ўрнига «Динамо» клуби қайтарилиши мумкин

Спорт 22 Декабрь 2015 4196

2016 йилги Олий лигада 16та жамоа иштирок этади ва улардан бири жорий мавсум якунида энг охирги ўринни эгаллаган ҳолда қуйи лигага йўл олган Самарқанднинг «Динамо» клуби бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Профессионал футбол Лигасида янги мавсум учун қуръа ташлаш маросимидан олдин турнирда иштирок этувчи жамоалар масаласи кўрилди.

Янги йилдаги Олий лиганинг илк тури қачон бўлиб ўтиши маълум қилинган.

Унга кўра, 2016 йилги Олий лига баҳслари 5 ва 6 март кунлари старт олади. Дастлабки тур айнан шу кунларга белгиланган. Иккинчи тур эса 11 ва 12 март кунлари бўлиб ўтиши аниқ бўлган.

Кейинги мавсумда Олий лигада нечта жамоа қатнашиши ҳам маълум бўлган.

«2016 йилда Олий лигада 16та клуб қатнашади», дейилган янги мавсумга қуръа ташлаш жараёни вақтида.

Шунингдек, йиғилишда «Обод» клубининг лицензиялар билан боғлиқ масаласи муҳокама қилинган.

Маълум бўлишича, ҳали ушбу клуб Олий лигада иштирок этиш учун етарли ҳужжатларга эга эмас.

«Агар 10 январгача лицензиялаштириш масаласини ижобий ҳал қилмаса, «Обод» Биринчи лигага қайтади ва унинг ўрнини Самарқанднинг «Динамо» жамоаси эгаллайди», дейилади uff.uz хабарида.

Кўпроқ янгиликлар