Остона ва Урумчи янги тезюрар поезд билан боғланади

Жаҳон 22 Декабрь 2015 2407

2017 йилда ҳар куни “Остона–Олмаота–Урумчи” йўналиши бўйича “Тальго” тезюрар поезди ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда 21 декабрда ўтказилган матбуот-анжуманида “Казахстан темир жолы” миллий компанияси вице-президенти Берик Камалиев маълум қилди.

Камалиев яқин келажакда янги, қулайроқ вагонлар фойдаланишга топширилишини қўшимча қилди.

“Ҳозирда 30 см га энлироқ бўладиган янги кузовни яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Вагонлар торлигига эътирозлар билдирилмоқда. Ушбу таклифларни инобатга олиб, биз кенгроқ вагон лойиҳасини ишлаб чиқдик. Кейинги йилда заводимизда бундай вагонлардан бир неча таркибини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз”, деб айтди Камалиев.

Камалиевнинг айтишича, охирги 4 йил ичида Қозоғистонда 9 та янги темир йўл йўналиши киритилган. Улар Остонани Оқтобе, Атирау, Усть-Каменогорск ва Чимкент билан, Олмаотани эса Петропавловск, Атирау, Усть-Каменогорск ва Оқтобе билан боғлайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар